Ўзбекистонда хатлов ўтказилади
Жамият
−
27 Ноябрь 2019
14658Ўзбекистон Республикаси Президенти “ Республика сув таъминоти тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Вазирлик билан биргаликда бир ой муддатда:
• ичимлик суви ва канализация хизматлари билан таъминланган ва таъминланмаган барча аҳоли пунктларини хатловдан ўтказади;
• 2020–2030 йиллар даврида тегишли ҳудуд аҳолисини ичимлик суви ва канализация хизматлари билан таъминлашнинг аниқ мақсадли кўрсаткичларини кўрсатган ҳолда сув таъминоти ва сув чиқариш объектларини кенгайтириш схемалари ва манзилли дастурини тасдиқлайди;
• сув таъминоти ва сув чиқариш тизимлари давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тадбиркорлик субъектларига ҳамда тегишли аҳоли пунктларининг аҳолиси томонидан тузиладиган марказлашмаган сув таъминоти ташкилотларига топширилиши лозим бўлган аҳоли пунктлари рўйхатини шакллантиради.
LiveБарчаси