Aлбанияда вазир нутқ сўзлашга чиққанида йиғлаб юборди

Олам

image

Aлбанияда кеча, 27 ноябрь куни 6,4 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Энг кучли ер силкинишлари Tирана ва Дуррес шаҳарларида сезилган. У ерда бир қанча бинолар қулаб тушиб, уларнинг остида ҳалигача одамлар қолиб кетган бўлиши мумкин. Сўнгги маълумотларга кўра, 32 киши ҳалок бўлган, 658 киши жароҳат олган, 47 киши вайроналар остидан чиқариб олинган.

Aлбания Бош вазири Эди Рама Aлбан байроғи куни шарафига режалаштирилган тантанани қолдириб, миллий мотам кунини эълон қилди ҳамда Tирана ва Дурресда фавқулодда вазиятлар тартибини жорий этди.

“Бу менинг энг оғир нутқим. Биз 26 ноябрда зилзила оқибатида вайрон бўлган биноларни қайтадан қуришимиз мумкин, лекин ҳалок бўлган фуқароларнинг ҳаётини қайтариб беролмаймиз”, дейди мамлакат Мудофаа вазири.

Жачка ҳалок бўлганларнинг исм-шарифини ўқий бошлади, бироқ рўйхатнинг ўртасига келганда ўзини тутиб туролмай, йиғлаб юборди, кейин эса кўзларидаги тўла ёш билан ўқишни давом эттирди. Қурбонлар орасида – 4 ва 8 ёшли болалар, 77 ва 79 ёшли кексалар, турли ёшдаги эркак ва аёллар бор.

Яна 25 киши бедарак кетган деб ҳисобланмоқда. Уларни вайроналар остида қидирув ишлари давом этмоқда. Қутқарув операцияларида бир қанча давлатлардан келган мутахассислар иштирок этмоқда.

Июлда Aлбания Президенти Илир Mета расмий мактуб орқали грек сейсмологи Aкис Селентиснинг маълумотларига таяниб Бош вазир Эди Рама, унинг ўринбосари Эрион Брача ва Мудофаа вазири Жачкани “Болқонда апокалипсик зилзилага” тайёрланишга чақирганди. Жачка бунга жавобан, албан сейсмологларига кўра, ҳалокатли зилзила эҳтимоли йўқ ва унинг идораси табиий офатларга “30 йил олдингидан кўра” яхшироқ ҳозирлик кўрганини ёзган.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Aлбания ер силкинишлари

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар