Абитуриентлар қандай ҳолатларда имтиҳондан четлаштирилади?

Бу қизиқ

image

Шу кунларда олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган марказий стадионларда белгиланган қоидаларга таянган ҳолда, кунига икки сменада ўтказиб келинмоқда.

Тест синовлари вақтида тартибни сақлаш ва текширувларга масъул бўлган Ички ишлар вазирлиги абитуриентлар қандай ҳолатларда имтиҳондан четлаштирилиши ҳақида маълумот берди.

“Тест синовлари ўтказиладиган объектларга назорат-текширув ишлари олиб борилмоқда. Абитуриентларни назоратдан ўтказиш пунктларида текшириш жараёнида уларнинг ёнларидан тест пайтида олиб кириш мумкин бўлмаган буюм, предметларни олиб ўтишга уриниш ҳолатлари қайд этилди”, дея таъкидлаган ИИВ.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрель кунидаги 261-сонли қарорининг 1-иловасидаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги” Низомда тест топшириш тартиб-қоидалари белгилаб қўйилган. 

Жумладан, 52-бандда кўрсатилишича, қатор ҳолатларда абитуриент тест синовлари жараёнидан четлаштирилади ва натижалари чиқарилмаслигига асос бўлади. Хусусан, тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога киришда микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса, олиб кирган бўлса ёки улардан тест синовлари давомида фойдаланса юқорида таъкидлаб ўтилган чоралар кўрилади.

Тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки ёрдам берса, уларни бинодан ташқарига олиб чиқса, тест топшириқлари китоби варағини йиртса ҳам тест синовидан четлаштирилади. Шунингдек, тест синовлари учун ажратилган вақт тугаганидан сўнг тест материалларини топширишдан бош тортса, мазкур жараёнда видеокузатув орқали абитуриентнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса, унинг натижалари чиқариб берилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон абитуриент

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг