...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Анвар қори Турсуновнинг оиласига таъзия билдирди


12:07, 13.06.2018 Жамият
 4 980

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Анвар қори Турсуновнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги раҳбари – “Минор” жомеъ масжиди имом-хатиби Анвар қори Турсунов бугун, 13 июнь куни вафот этди.
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Анвар қори Турсуновнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
 
“Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, уламолар, имом-хатиблар ва мударрислар Анвар қори Турсуновнинг оила аъзоларига, яқинларига чуқур таъзия изҳор этади. Аллоҳ таоло у кишининг қилиб ўтган яхши амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин. Қолдирган илмий мерослари, мавъизаи ҳасаналаридан халқимиз кўп йиллар манфаатдор бўлишини муяссар айласин. Анвар қори Турсуновнинг охиратлари обод бўлсин”, дейилади таъзияномада.
 
Аввалроқ, Анвар қори Турсунов бугун аср намозидан сўнг “Минор” қабристонига дафн этилиши ҳақида маълум қилган эдик. Ўзбекистон мусулмонлари идораси таъзияномасида ушбу маълумот расман тасдиқланган. 

Теглар:Анвар қори Турсунов Ўзбекистон мусулмонлари идораси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар