Кучли таъсир қилувчи моддалар сақлаган дорихоначи ушланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 9 январь куни Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳрида фуқаро З.Т. кучли таъсир қилувчи моддалар савдоси сабаб ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси тезкор ходимлари томонидан қўлга олинган. Унда тахминий нархи 45 миллион сўмлик жами 80 та конвалютада 1 120 дона «Регапен» ҳамда 250 қути «Тропикамид» моддалар борлиги аниқланган.  

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, Самарқанд вилояти, Булунғур туманида рўйхатда туриб, вақтинча Янгийўлда яшаётган З.Т. 1991 йилда туғилган. У шу пайтгача хусусий дорихона иш бошқарувчиси сифатида фаолият юритган. Унинг яшаш хонадони олдида, холислар иштирокида кўздан кечирилади. Шундан сўнг, қора рангли чарм сумка ва полиэтилен пакет ичида 40 та конвалютанинг ҳар бирида 14 донадан жами 560 дона «Регапен» ва 175 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи моддалар сотиш мақсадида сақлаб юрганлиги аниқланиб, у ушланади.  

“Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро З.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 
251(1)-моддаси «Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш» 3-банди билан жиноят иши қўзғатилган”, дейилади хабарда.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тропикамид Регапен кучли таъсир қилувчи моддалар

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг