Мишустин Рамзан Қодировни танқид қилди. Чеченистон раҳбари кескин жавоб қайтарди

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия Бош вазири Михаил Мишустиннинг минтақавий ҳокимиятни федераль ҳокимият билан чалкаштирмаслик ва маҳаллий раҳбарларнинг қарорлари билан минтақавий маъмурий чегараларни беркитиб бўлмаслиги таъкидлаган баёнотига жавоб берди.

“Агар у айнан Чеченистон ҳақида гапирган бўлса, унга нотўғри маълумот беришган. Биз ҳеч қачон чегараларни ёпиш ҳақида гапирмадик ва уларни транзит, озиқ-овқат, дори-дармон ва асбоб-ускуналарни ташиш учун ёпмадик. Логистика соҳасига салбий таъсир кўрсатадиган чораларни кўрмадик” деб ёзди Қодиров Telegram’даги ўз саҳифасида.

1 апрель куни Грозний телекомпанияси Чеченистон ҳукумати республика чегараларини бутунлай ёпишга қарор қилгани ҳақида хабар берди. Эртаси куни Қодировнинг ўзи Telegram каналида COVID-19 тарқалиши муносабати билан Чеченистоннинг маъмурий чегараси орқали барча турдаги транспорт воситаларининг ҳаракатини тўхтатишга қарор қилгани ҳақида ёзди.

“Ушбу масала жуда муҳим, чунки бу одамларнинг хавфсизлигига тааллуқли. Шошилинч хизматлар, маҳсулотлар, дори-дармонлар ва бошқа ҳаётий товарларни ва беморларни ташиш бундан истисно. Ҳеч қандай мақсадсиз автомобилда айланиш бўлмайди! Уйга қайтиб ёки республикани тарк этмоқчи бўлганлар буни 5 апрелгача амалга оширишлари лозим”, деб ёзган эди Чеченистон раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров Михаил Мишустин

Баҳолаганлар

960

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг