“Курьер бўлишни истайсанми?”. Буюк Британияда яна бир муаммо пайдо бўлди

Олам

image

Буюк Британия супермаркетларида янги муаммолар пайдо бўла бошлади. Бир ой олдин улар бўш жавонлар билан харидорларни қўрқитган бўлса, энди маҳсулотларни уйга элтиб берувчилар билан муаммо чиқди. Чунки ҳеч ким бу ишни қилишни истамаяпти. Шу сабаб британияликлардан уйларидан чиқиб, харид учун ўзлари ҳаракат қилиш лозимлиги сўралмоқда.

Tesco компаниясининг Буюк Британиядаги супермаркетлари етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларга бардош бера олмаганини тан олди ва мижозларни маҳсулотлар харидига ўзлари келишга чақирди. Асосийси, ниқоб ва қўлқоплари бўлса бўлди. “Сен курьер бўлишни истайсанми?” ҳэштиги остида етказиб бериш хизматида ишлашни истайдиганларни жалб этишга уриниш бўлди. Аммо кутилган натижага эришилмади.

Омборларда ҳали ҳам озиқ-овқат захиралари мавжуд, аммо ушбу маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб бериш имконияти талабга жавоб бермайди. Ҳукумат уйда қолишни ва дўконларга бормасликни талаб қилганидан кейин курьерлар иши максимал даражага етди.

Ҳатто ниқоб ва қўлқоплар, масофани сақлаш  ҳам хавфсизликка 100 фоиз кафолат бермайди, чунки шифокорларга кўра, коронавирус 4 метргача тарқалиши мумкин экан.

Онлайн ташриф буюрувчиларнинг кўпайиши сабабли, Ocado супермаркети 18 март куни ўз иловасини ва онлайн-дўконини ёпишга мажбур бўлди. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Буюк Британияда коронавирусга 93 873 нафар одам чалинди. 12 107 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Буюк Британияда

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг