Холифилд катта боксга қайтишини маълум қилди
Спорт
−
07 Май 2020
7636Бокс бўйича Американинг собиқ чемпиони Эвандер Холифилд рингга қайтади. Бу ҳақда у Twitter'даги ўз саҳифасида ёзиб қолдирган.
57 ёшли америкалик жангларни хайрия мақсадида олиб боришини маълум қилган. Холифилд тўлиқ тафсилотларни келтирмаган.
Бундан олдин, жорий йилнинг 25 апрель куни 53 яшар Майк Тайсон ҳам рингга қайтаётганини, у ҳам хайрия тадбирларини мақсад қилганини хабар берган эди. Кейинчалик собиқ мутлоқ жаҳон чемпиони ижтимоий тармоқларда машғулот ўтказаётгани акс этган видеони эълон қилди. 6 май куни австралиялик промоутер Браян Аматруда Америка вакили билан боғланиб, Тайсонга бокс учрашуви учун миллион доллар таклиф қилганини маълум қилди.
1997 йилда Тайсон Холифилдга қарши ўйинда рақибини қулоғидан тишлаб олган эди. Оқибатда жанг тўхтатилган ва Тайсон дисквалификация қилинди ҳамда уч миллион доллар жаримага тортилган эди.
Холифилд сўнгги жангини 2011 йилда ўтказган. Унинг ҳисобида 44 ғалаба ва 10 та мағлубият бор. Унинг иштирокидаги иккита жанг дуранг билан якунланган.
LiveБарчаси