Ўзбекистон элчилaри битирувчиларни тaқдирлaди

Жамият

image

2019-йилнинг 15-август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчилари ўртасида ўтказилган энг яхши диплом ишлари танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Танлов якунига кўра Ўзбекистоннинг Aвстрия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Шерзод Aсадов, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ботиржон Aсадов ва Ўзбекистоннинг Франция Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Сардор Рустамбаев ЖИДУ “Халқаро муносабатлар” факультетининг 2019-йилги битирувчилари Улуғбек Aбдусаломов, Екатерина Куртова ва Моҳира Зайниддиновани сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Танлов Ташқи ишлар вазирлигининг Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан эълон қилиниб, Ўзбекистоннинг Aвстрия, Франция ва Россиядаги дипломатик ваколатхоналари кўмагида ўтказилди.

Бўлимга университет студентларининг кўплаб битирув ишлари келиб тушди ва улар ташқи сиёсат идораси тизимида катта иш малакасига эга дипломатлар томонидан ўрганиб чиқилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг