ОАВ: Эронда аёл коронавирусдан вафот этди

Олам

image
Коронавирус: Ўзбекистоннинг Хитойга юборган ёрдами нимани англатади? (видео) north_east

Коронавирус: Ўзбекистоннинг Хитойга юборган ёрдами нимани англатади? (видео)

Эронда вафот этган аёлнинг ўлимига коронавирус инфецияси сабаб бўлгани тахмин қилиняпти. Бу ҳақда IRAN давлат газетаси хабар берди.

Маъумлотларга кўра, Теҳрондаги шифохонада 63 ёшли аёл вафот этган ва унинг ўлими бўйича текширув ўтказиш белгиланган.

“Reuters”нинг ёзишича, Эрон Соғлиқни сақлаш вазири Киануш Жаҳонпур бу хабарни рад қилган.

“Коронавирус билан касалланиш Эронда қайд этилмади”, деган у.

Эрон соғлиқни сақлаш ташкилотлари мамлакатда коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилмаганини бир неча марта таъкидлаганди.

Янги коронавирус

Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.

Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 27 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, Америка Қўшма Штатлар, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал, Испания ва Бельгияда аниқланди.

Вирусдан бугунгача 1115 нафар одам ҳалок бўлди. У билан касалланганлар сони 45 171 нафарга етди. ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди.

Янги коронавирусга Novel Coronavirus Pneumonia (NCP) номи берилди. У бугунгача қурбонлар сони бўйича 2002 йилдаги атипик пневмония (SARS) ва 2012 йилдан бери Яқин Шарқ респиратор синдромини (MERS-CoV) ортда қолдирди. SARS`дан 8096 нафар одам касалланган, шулардан 774 нафари (ўлим даражаси 9,6 фоиз) ҳалок бўлган. MERS-CoV вирусидан 2494 нафар одам касалланиб, уларнинг 858 (ўлим даражаси 34,4 фоиз) нафари қурбон бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон вирус

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг