...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон фуқароси Россияда 300 минг доллар ўғирлади?..


15:11, 03.07.2018 Олам
 8 848

Номаълум шахс 1953 йил туғилган пенсионер аёлнинг 300 минг долларини ўғирлаб кетган.

Москванинг Сатино-Русское қишлоғида пенсионер аёлнинг 300 минг доллар пулини ўғирлаб кетилган. Аёл пулларини картон қутида сақлаган. Бу ҳақда РИА Новости ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таяниб хабар берди.
 
“Номаълум шахс 1953 йил туғилган пенсионер аёлнинг 300 минг долларини ўғирлаб кетган. Пуллар учинчи қаватдаги қўшимча хонада, картон қутида сақланган”, дейилади хабарда.
 
Таъкидланишича, ўғирликда шу уйда 10 йилдан бери турли юмушларни бажариб юрган Ўзбекистон фуқароси гумон қилиняпти.
 
Гумонланувчи ҳозир Россия ҳудудида эмаслиги ва унга нисбатан жуда катта миқдордаги ўғирлик учун жиноий иш очилгани хабар қилиняпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия ўғрилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!