... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Фанлар aкадемиясига янги президент сайланди


09:44, 11.01.2017 Жамият
 1 384

Умумий мажлис ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Кеча, 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида Фанлар академиясининг президентини сайлашга бағишланган Умумий мажлис бўлиб ўтди.  Мажлисда Фанлар академияси академиклари,  директорлар кенгаши аъзолари иштирок этдилар.
 
Умумий мажлис ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди ва нутқ сўзлади.
 
Йиғилишда сзга чиққан академиклар М.С.Салоҳиддинов,  С.Ч.Рашидова, Р.А.Зоҳидов, Б.М.Беглов, Б.А.Назаров, А.А.Асқаров, Н.Р.Юсупбеков, А.А.Абдуллаев, профессор Ч.А.Эгамбердиев Ўзбекистон раҳбарияти ва ҳукумати томонидан илм-фан ривожига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаш баробарида академик фан олдида турган бир қатор долзарб масалаларни белгилаб олишди. Шунингдек, улар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентлигига сайлаш учун академик Беҳзод Содиқович Юлдошев номзодини қўллаб-қувватлашди.
 
Академик Беҳзод Содиқович Юлдошев навбатдаги муддатга Фанлар академиясининг президенти этиб сайланди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қабул қилинди.
 

Теглар:Фанлар академияси Беҳзод Содиқович Юлдошев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар