Инсон шаънига нисбатан қилинган ҳар қандай тажовуз жазосиз қолмаслиги керак - ЎзЛиДеП

Жамият

image
Ортиқхўжаев кимга таҳдид қилгани фош этилди north_east

Ортиқхўжаев кимга таҳдид қилгани фош этилди

Ижтимоий тармоқлар ва интернет ОАВда Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга тегишли экани айтилаётган, журналист ва блогерлар шаънига ўта кескин фикрлар билдирилган аудиоёзув мамлакатимиздаги барча ОАВ вакиллари, блогерлар ва кенг жамоатчиликнинг кескин танқидига сабаб бўлмоқда.

Ж.Ортиқхўжаев шахси билан боғлиқ мазкур ҳолат табиийки ЎзЛиДеПни ҳам бефарқ қолдиргани йўқ. ЎзЛиДеП қуйидагича баёнот берди:

“Мамлакатимиз Конституциясида ҳам қонун ҳамма учун тенглиги, инсон хуқуқлари устуворлиги эътироф этилган. Шу туфайли ЎзЛиДеП инсон шаънига нисбатан қилинган ҳар қандай тажовуз жазосиз қолмаслиги керак деб ҳисоблайди.

Шу билан бирга ҳақоратли сўзлар янграган аудиоёзув ҳақиқатан ҳам Ж.Ортиқхўжаев томонидан айтилганлиги юзасидан етарлича тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлмагани сабабли ушбу масалага муносиб ҳуқуқий баҳо бериш, вазиятга аниқ хулоса ясаш мақсадида аудиоёзув ҳозирда махсус давлат органлари томонидан экспертиза қилинаётганлиги маълум. Шундан келиб чиқиб партия журналист ва блогерларни, турли давлат ва нодавлат ташкилотлари фаолларини вазиятга экспертиза хулосаси асосида баҳо берилгунга қадар хулоса чиқармасликка чақиради”.

Ўз навбатида ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматини юзага келган вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида тегишли муносабат билдиришини сўрайди.

“Ўзбекистон Либерал-демократик партияси кейинги йилларда мамлакатимизда демократик ислоҳотларнинг энг муҳим шарти – сўз ва фикр эркинлигига жуда катта йўл очиб берилганини алоҳида эътироф этади. Лекин ҳар қандай эркин фикр, эркин сўз инсон қадр-қимматига даҳл қилмаслиги шарт деб ҳисоблайди”, дейилади партия баёнотида.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ЎзЛиДеП

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг