Баҳром Ашрафхонов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди

Жамият

image

Баҳром Баҳодирович Ашрафхонов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори лавозимидан озод этилди.

У бошқа лавозимга тайинланиши кутиляпти. 

Маълумот учун, Баҳром Ашрафхонов 2019 йил сентябрида Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори лавозимига тайинланганди. 

Баҳром Ашрафхонов 1969 йилда туғилган, 1993 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1994 йилда Америка Қўшма Штатлари Кентукки университетини халқаро валюта-кредит муносабатлари, давлат молияси мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У 1994−1998 йилларда — AIG Trading Group’нинг Марказий Осиёдаги вакили, 1998−2000 йилларда — UzAIG Ўзбекистон-Америка суғурта компанияси бош менежери, 2000−2002 йилларда — Суғурта назорати давлат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2002-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари – Суғурта назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган.

2005-2007 йилларда Молия вазирининг биринчи ўринбосари, 2007-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги бошлиғи – Молия вазири ўринбосари бўлган.

2016-2018 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида фаолият кўрсатган. 2018-2019 йилларда "Ўзбекнефтегаз" АЖ бошқарув Раиси вазифасини бажарувчиси бўлган.

2019 йил февралидан 2019 йил сентябригача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ижтимоий соҳа масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Пенсия жамғармаси Баҳром Ашрафхонов

Баҳолаганлар

306

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг