Сергели саноат зонасида йирик ёнғин юз берди
Жамият
−
09 Ноябрь 2019
4783Кеча, 8 ноябрь куни Тошкент шаҳри Сергели туманида мебель ишлаб чиқариш цехида йирик ёнғн юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ЁХБ Матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғин соат 17:52 да Сергели тумани, 2-мавзе, Лутфикор 1-тор кўчаси 1-уй, Сергели кичик саноат зонаси худудида жойлашган бинонинг 2-қаватидаги мебель ва синтепон ишлаб чиқариш цехларида юз берган. Ёнғинда ишлаб чиқариш цехларининг ички ва том қисми 1500 кв м майдонида ёнган.
Ёнғиндан бинонинг 15500 кв м майдонидаги қурилмалари сақлаб қолинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 17:57да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 19:46 да қуршаб олиниб, соат 20:20да ўчирилган.
Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади. Ёнғин жойига 18 та ёнғин ўчириш техникалари жалб қилинган.