... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон чегарачилари қирғизистонликни отиб қўйди


15:54, 07.04.2018 Жамият
 7 935

Чегарачилар томонидан ўқ узилиб, ярадор қилинган фуқаро ҳалок бўлди.

Бугун, 7 апрель куни Қирғизистоннинг “Кабар” ахборот агентлиги Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Мамай Аксий райони ҳудудида қирғизистонлик фуқарони отиб қўйганини маълум қилди.
 
Қирғиз нашрининг билдиришича, 1984 йилда туғилган фуқаро Ф.М Мамай райони ўтказиш пункти томон пиёда юриб кетаётганида чегарачилар томонидан ўққа тутилган.
 
Натижада, фуқаро оғир жароҳат билан Кербен шаҳридаги шифохонага ётқизилган ва ўша жойда вафот этган.
 
“Qalampir.uz”га билдирилишича, ушбу воқеа Қирғизистон матбуоти таъкидлаганидек эмас, бошқачароқ юз берган.
 
Жумладан, Қирғизистон фуқароси дастлаб Ўзбекистон ҳудудида бўлган. Ўзбекистонлик чегарачилар уни тўхтатишга уринган, лекин фуқаро буйруққа бўйсунмаган ҳамда қочишга уринган.
 
Шундан кейин, чегарачилар аввал ҳавога ўқ узган, сўнгра огоҳлантиришга бўйсунмаган Ф.М.га нисбатан улар қуролли ҳаракат қилган ва уни яралаган.
 
Жароҳат олганига қарамай, Ф.М. яна югуришда давом этган ва Қирғизистон Республикаси ҳудудига етиб борган.
 
У ерда уни автомобилдаги шериклари кутиб турган ва шу тарзда шифохонага олиб кетилаётганида йўлда жони узилган.
Икром Раҳмон

Теглар:Қирғизистон чегара 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар