...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон чегара ҳудудларида ҳаракатланиш тартиби ўзгарди


10:29, 07.07.2018 Жамият
 9 506

Ҳукумат чегарада вақтинча бўлувчи фуқароларга махсус карточкалар жорий қилди.

Жорий йил 5 июлда Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги янги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиг Матбуот хизмати хабар берди.
 
Мазкур низом Ўзбекистон ҳудудидаги чегара зонаси вa  минтақасида чегара режимини таъминлаш тартибини белгилайди.
 
Низомда хизмат фаолияти ва ўрнатилган режимга риоя этилишини назорат килиш, чегара зонасига кириш (ўтиш), бу ерда бўлиш, (яшаш), ҳаракатланиш ва ишларни амалга ошириш, чегара минтакасига кириш (бўлиш) учун рухсатномалар олиш ва уларни расмийлаштириш тартиби белгиланди.
 
Ҳужжатга мувофиқ, чегара зонасига кириш (чикиш) назорати ички ишлар органлари, махаллий давлат хокимияти органлари томонидан, Давлат чегарасида вазият мураккаблашганда эса Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари томонидан ҳам амалга оширилади.
 
Чегара зонасига кириш (ўтиш), бу ерда бўлиш (яшаш), ҳаракатланиш ва ишларни амалга ошириш тартиби қуйидагича:
 
— чегара зонасида доимий яшайдиган Ўзбекистон фуқароларининг паспортларига ички ишлар органлари тегишли махсус штамп қўяди. Бундай фуқаролар чегара зонаси доирасида рўйхатга олиш карточкасини олмасдан, яшаш жойидаги туман ва вилоят ҳудудида ҳаракатланиши мумкин;
 
— чегара зонасида доимий яшамайдиган ва бу ерга беш кундан ортиқ муддатга келадиган фуқароларнинг паспорти ва шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлардан ташкари чегара зонасида бўлиш учун ички ишлар органлари томонидан бериладиган алоҳида рўйхатга олиш карточкаси ҳам бўлиши шарт;
 
— ўқишга кетгунича чегара зонасидаги аҳоли пунктларида яшаган олий, ўрта-махсус ва бошқа таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда талабаларидан уларнинг таълим муассасаларида ўқишини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлиши лозим;
 
— чегара зонасига ота-онаси ёки ҳамроҳлик қилувчи шахслар билан келадиган 16 ёшгача бўлган шахслар ота-онаси ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахсларнинг рўйхатга олиш карточкаларига киритилади;
 
— чегара зонасига деҳқончилик, чорвачилик, қурилиш, қидирув ва бошка ишларни бажариш учун келган бир гуруҳ фуқаролар, шунингдек, сайёҳлар, артистлар бригадаси ва чегара зонасида яшамайдиган бошқа фуқаролар жамоаси учун рўйхатга олиш карточкалари гуруҳ раҳбарининг номига у билан келганлар сони кўрсатилган ҳолда берилади;
 
— рўйхатга олиш карточкалари фақатгина битта туман ҳудудида амал қилади;
 
— чегара зонасига вақтинча яшаш учун келадиган шахсларга рўйхатга олиш карточкалари бир ойдан ортик бўлмаган муддатга берилади;
 
— Рўйхатга олиш карточкаларининг амал килиш муддатини узайтириш учун ички ишлар органларига уларнинг амал қилиш муддати тугашидан беш кун аввал мурожаат қилишлари шарт;
 
— чегара зонасида жойлашган санаторий, дам олиш уйлари, пансионатлар, туристик базалар ва бошқа даволаш-соғломлаштириш муассасаларига борадиган фуқаролар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар, санатория ва туристик йўлланмалар ёки ушбу муассасалар томонидан бериладиган маълумотномалар бўйича чегара зонасида ҳаракатланиши мумкин;
 
— чегара зонаси орқали чет элга чиқмоқчи бўлган ёки мамлакат ҳудуди орқали транзит ҳаракатланадиган шахслар давлат чегарасидан ўтиш ҳуқуқини берадиган тегишли ҳужжатларга эга бўлиши лозим.
 
Чегара зонасида бўладиган шахсларнинг мажбуриятлари:
 
— чегара зонасида бўладиган шахслар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи, шунингдек, чегара зонаси ва чегара минтакасида бўлиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларини олиб юриши, масъул органлар вакилларининг талабига биноан ҳужжатлари, транспорт воситалари ва товарларни текшириш учун тақдим этишга, чегара зонаси ва чегара минтақасида нима учун юрганини тушунтириши лозим;
 
— чегара зонасида жойлашган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар рахбарларига тегишли рухсатномаси бўлмаган шахсларни ишга қабул килиш ман этилади;
 
— чегара зонасида фақатгина ички ишлар органлари ва Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари билан келишилган ҳолда тегишли ташкилотлар томонидан берилган йўлланма ва рухсатнома бўйича ов қилиш мумкин;
 
— чегара минтақасида спорт ва ҳаваскорлик ови, балиқ овлаш, табиат қўйнида дам олиш ёки бирон-бир заруратсиз бўлиш мумкин эмас;
 
— жойларни ва объектларни кинофото суратга олиш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизматининг рухсатномаси билан амалга оширилади.
 
Бундан ташқари:
 
— давлат чегарасига туташ ҳудудлар ва чегарадош қўшни ҳудудларда барқарор эпизотик вазият бўлганда, чегара минтақасида чорва молларини махсус ажратилган жойларда фақат кундузи боқиш мумкин. Чорвадорлар Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари томонидан белгиланган талабларни сўзсиз бажаришга мажбур;
 
— Ўзбекистонда доимий ёки вақтинча яшайдиган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахс чегара минтақасига Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг рухсатномаси билан кириши ва бўлиши мумкин.
 
Жавобгарлик:
 
— чегара зонаси ва чегара минтақасида чегара режими қоидаларини бузган шахсларга нисбатан қонунчилигида назарда тутилган маъмурий таъсир чоралари қўлланилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Чегара Ҳукумат қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар