Венеция сув остида қолди!

Олам

Италиянинг Венеция шаҳри маъмурияти кучли ёмғирлар сабаб фавқулодда ҳолат жорий қилди. Шаҳарнинг 80 фоиздан ортиғини сув босди, деб хабар бермоқда “Deutsche Welle” нашри.

Кучли ёмғир сабаб италян шаҳрида сув сўнгги 50 йил ичида энг юқори кўрсаткичга етди. Венециядаги сайёҳларнинг севимли жойлари, кўплаб майдон ва кўчалар сув остида қолди. Шаҳар маъмурияти фавқулодда ҳолат жорий қилиб, мамлакат Ҳукуматидан ёрдам сўради.

Картинки по запросу ливень в венеции

Картинки по запросу ливень в венеции

Мэр Луижи Брунаро ҳалокатли ёмғир сабаб шаҳарга жиддий зарар етишидан огоҳлантирди. Ёмғир сабаб шаҳардаги сув даражаси 187 смга етди. Сувнинг 130 смлик даражаси ўта хавфли ҳисобланади.

 


Мақола муаллифи

Теглар

ёмғир Венеция

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг