...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Афғонистон бўйича халқаро учрашувга таклиф қилинди


18:47, 03.11.2018 Олам
 2 896

Халқаро учрашув Москва шаҳрида бўлиб ўтади.

Бугун, 3 ноябрь куни Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги можароларни тинч йўл билан ҳал қилишга бағишланган “Москва формати”даги иккинчи учрашув қачон ўтказилишини маълум қилди. Навбатдаги йиғилиш 9 ноябрь куни бўлиб ўтиши кутиляпти.
 
“9 ноябрь куни Афғонистон бўйича Москва форматидаги иккинчи учрашув ташқи ишлар вазирлари ва махсус вакиллар даражасида бўлиб ўтади”, дейилади Россия ТИВ хабарида.
 
Таъкидланишича, учрашувда иштирок этиш учун Афғонистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Ҳиндистон, Қирғизистон, Покистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва АҚШ таклиф қилинган.


 
Россия ТИВ маълум қилишича, Афғонистон президенти Ашраф Ғани республиканинг Олий тинчлик кенгаши делегациясини юборишга қарор қилган. Бундан ташқари, бу каби халқаро учрашувда илк бор “Толибон”нинг Қатардаги сиёсий марказидан ҳам вакиллар иштирок этади.
 
Эслатиб ўтамиз, расмий Москва ва Қобул Афғонистон бўйича жорий йил 4 сентябрга белгиланган муҳокамани бекор қилганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Афғонистон Толибон Москва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!