Андижон вилояти ҳокими матбуот котиби ёзишмалари юзасидан текширув ўтказилди
Жамият
−
12 Февраль 2020
6908Ижтимоий тармоқларда тарқалган Андижон вилояти ҳокими матбуот котиби Мирзоҳид Ботировга тегишли экани айтилаётган ёзишмалар юзасидан тергов олди текширув ўтказилди. Бу ҳақда Андижон вилояти прокуратураси хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, мазкур ҳолат юзасидан бир қатор тергов ҳаракатлари олиб борилиши лозимлигини ҳисобга олинган ҳолда Жиноят кодексининг 139 ва 140-моддалари билан жиноят иши кўзғатилган.
“Ҳозирда жиноят иши юзасидан Андижон вилояти ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Жиноят иши юзасидан тергов Андижон вилояти прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023