... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон–Жанубий Корея: Меморандум имзоланди


10:07, 23.11.2017 Жамият
 913

“Далварзин” маиший хизмат кўрсатиш коллежи базасида корейс тилини ўргатиш марказини очилади.

Кеча, 2017 йил 22 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари Агентлиги ҳамда Корея персонални ривожлантириш институти билан Кадрларни тайёрлаш ва бандлик даражасини қўллаб-қувватлаш дастури иловаси билан ўзаро Англашув тўғрисидаги меморандуми имзоланди.
 
Ушбу Меморандумни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистонда 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ҳукумат қарори асосида тақдим этилаётган “Далварзин” маиший хизмат кўрсатиш коллежи базасида ишлашга рухсатнома олиш учун Ўзбекистон фуқароларига Корейс тилини ўргатиш марказини очилиши бўйича қарор қабул қилинди.
 
Имзолаш маросимида Корея томони билан ушбу йўналишдаги ўзаро ҳамкорликнинг изчиллик характери ҳисобга олиниб, шунингдек, кадрлар заҳирасининг малакасини ошириш, бандликни ҳал этиш тизими, томонлар ўртасидаги ижозат этилган сиёсат доирасида кадрлар заҳирасини жўнатиш ва ватанига қайтариб юбориш жараёнлари, томонлар манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда аҳоли бандлик даражасини қўллаб-қувватлаш ҳамда хорижда ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини касбга тайёрлаш ва ўқитиш асосида ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Меморандум Ташқи меҳнат миграцияси Жанубий Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар