... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон–АҚШ бизнес форумида 2,6 миллиард долларлик шартномалар имзоланди


09:46, 21.09.2017 Жамият
 984

20 сентябрь куни АҚШ тадбиркорлик доиралари вакиллари билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев 18–20 сентябрь кунлари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида расмий ташриф билан бўлгани ва БМТ Бош минбарида нутқ сўзлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шавкат Мирзиёев ташриф доирасида турли давлат раҳбарлари, АҚШ бизнес доираси вакиллари билан учрашувлар ўтказди.
 
Нью-Йоркка ташриф чоғида Ўзбекистон–АҚШ бизнес форуми муваффақиятли ташкил этилди. Бу ҳақда Президент расмий веб-сайтида хабар берилди.
 
20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда Америка–Ўзбекистон савдо палатаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда АҚШнинг 100 дан ортиқ етакчи компания раҳбарлари иштирок этди.
 
“General Electric”, “Honeywell”, “ExxonMobil”, “CNH Industrial”, “John Deere”, “Coca-Cola”, “Boeing”, “Caterpillar”, “City Group”, “Visa”, “AGCO”, “Gilead Sciences” каби йирик корпорациялар шулар жумласидан.
 
Форум шўъбаларидаги музокараларда икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда қулай инвестициявий муҳитни шакллантириш ҳамда саноат, инфратузилма, туризм, фан ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
 
Америкалик тадбиркорлар Ўзбекистонда валютани тартибга солиш тизимига бозор механизмларини жорий қилиш, банк-молия тизимини мустаҳкамлаш, бизнеснинг солиқ юкини қисқартириш, инвесторлар учун Ўзбекистонда ташкил этилган янги эркин иқтисодий зоналар доирасида қўшимча имтиёз ва преференциялар бериш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юксак баҳоладилар.
 
Тадбир якунида АҚШ компаниялари билан умумий қиймати 2,6 миллиард долларга тенг бўлган йирик ҳужжатлар тўплами имзоланди.
 
“General Electric” ва “Honeywell” корпорациялари билан нефть-газ ва нефть-кимё соҳаларида, “CNH Industrial”, “John Deere” ва “Caterpillar” компаниялари билан машинасозлик соҳасида, “OSI Systems” ва “Lutron” компаниялари билан электротехника соҳасида, “Boeing” компанияси билан фуқаро авиацияси соҳасида истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди.
 
Тошкент шаҳрида Вебстер университети филиалини очиш тўғрисида келишув имзоланди. Бу АҚШ олий ўқув юртининг МДҲ мамлакатларидаги биринчи тўлақонли филиали бўлиши айтиб ўтилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев АҚШлик тадбиркорлар Нью Йорк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар