Барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади
Жамият
−
05 Декабрь 2019
8838Барча ишловчи пенсионерларга, 2020 йил 1 январдан бошлаб пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5597-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги фармон лойиҳасида келтириб ўтилган.
Лойиҳага кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг 1-бандига қуйидагича қўшимчалар киритилади:
“2019 йил 1 январдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга, 2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Mудофаа вазирлиги, Mиллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаб, хизматдан бўшатилган ҳамда ёшга доир пенсия олувчи пенсионерлари шаҳодатланган лавозимлар ҳисобидан хизматга қайта қабул қилинган тақдирда уларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади”.
Эслатиб ўтамиз, фармон лойиҳасига ўзгартириш киритилиши ёки тасдиқланмаслиги мумкин.
LiveБарчаси