Ўзбекистонда кучайтарилган карантин тартиби 10 майгача узайтирилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори биланг Ўзбекистонда кучайтирилган карантин тартиби жорий йилнинг 10 майига қадар узайтирилди. 

Қайд этилишича, Республика ҳудудида коронавирусга қарши комплекс чора-тадбирлар ва энг асосийси масъулиятни чуқур ҳис қилган аҳоли томонидан ўзини яккалаш ҳаёт тарзига ўтганлиги ва "ижтимоий масофаланиш" тамойилига амал қилиши аниқ самара бермоқда.

Амалга оширилаётган карантин тадбирларининг натижадорлиги сақлаб қолинишини таъминлаш мақсадида:

Республика махсус комиссиянинг 2020 йил 20 апрелгача киритилган чекловчи тадбирлари (карантин) ҳамда коронавирус инфекцияси таркалишига карши киритилган кучайтирилган тартиб 2020 йилнинг 10 майига қадар узайтирилганини маълум қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус хавфи сабаб 24 март соат 00:01 дан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

483

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг