...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбек санъатидаги “ҳожи оналар” бир-бирига Қуръон ўқишни тавсия этяпти


13:11, 22.10.2018 Шоу-бизнес
 38 186

Қўшиқда фоҳишабозлик ва бесоқолбозлик каби иллатлар қораланган.

Аввалроқ, “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошева кўплаб муаммоларни ўз ичига жамлаган “Ай, золим” номли қўшиқ ижро этаётгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур тарона мухлислар эътиборига ҳавола этилиши биланоқ, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Айниқса, хонанданинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси изоҳларга тўлиб тошмоқда.
 
Манзура ўзи яратган қўшиқ парчасини Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлаштириб, эшитиб кўришни тавсия қилган. Қўшиқда фоҳишабозлик ва бесоқолбозлик каби иллатлар қораланган. Ушбу қўшиқ парчаси жойлаштирилган постга эса актриса Шаҳзода Матчонова эътирозли изоҳ ёзиб қолдирди. У ўз сўзларида Манзурага динни чуқурроқ ўрганишни тавсия қилди.
 
“Манзура опа, динга кўра ҳеч кимни муҳокама қилиш мумкин эмаслигидан хабарингиз борми? У ким бўлишидан қатъи назар... Қуръон бунга ўргатади. Бошқа бировни муҳокама қилиш катта гуноҳ. Қолаверса, ҳеч ким ўзи айб деб ҳисоблаган иши ҳаётида юз бермагунча ўлмайди. Динни чуқурроқ ўрганинг”, деб ёзади Шаҳзода Матчонова.


 
Манзура Шаҳзоданинг сўзларига, “Қуръонни ўқинг”, деб жавоб қайтарган, холос. Орадан кўп ўтмай, хонанда Манзура Йўлдошева ва актриса Шаҳзода Матчонова ўртасидаги тортишув мухлислар жанжалигича етиб борди. Кўпчилик Манзуранинг тарафини олиб, кимдир одамларни тарбияга чақириши, шундай қўшиқлар ҳам куйлаши керак-ку деган мазмунда Шаҳзода Матчоновага қарши чиқди. Айримлар, актриса тарафида бўлиб, Манзурани айблади. 

Теглар:Манзура Йўлдошева Шаҳзода Матчонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!