... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбек қизларини фоҳишалик учун Туркияга юбораётган аёлларнинг режаси амалга ошмади


13:13, 09.06.2018 Жамият
 5 851

Туркияда уй ишлари билан шуғулланишга рози бўлган қизлар, аслида фоҳишалик қилиш кераклигини билиб, фикрларидан қайтганлар.

Аввалроқ, “Тошкент” халқаро аэропортида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан Туркияда фоҳишалик билан шуғулланиш учун кетаётган аёллар қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан расмий маълумот берди. Унга кўра, шу йилнинг 2 июнь куни Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, ноқонуний равишда Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳри орқали Туркияга юборилмоқчи бўлган аёллар гуруҳи тўхтатиб қолинган.
 
Юборилаётган 5 нафар аёлларни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Мунира (исми ўзгартирилган) исмли аёл кутиб олиши керак бўлган. Чунки, Мунира Наманган вилоятида яшовчи синглиси ва унинг танишига худди ўзи каби ишлашга рози бўлган қизларни топиб, юбориш таклифини билдирган. Улар қизларни топиб, чет давлатига кетишга кўндирадилар.
 
Туркияда уй ишлари ва бошқа юмушлар билан шуғулланишга рози бўлган қизлар, аслида у ерда фоҳишалик қилишини эшитиб, кетиш фикридан қайтадилар. Бироқ, уларга бу таклифни берган аёл “Сизларнинг ҳар бирингиз учун алоҳида чипта расмийлаштирилган, агар фикрингиздан қайтсангиз сарфланган ҳаражатларни қоплашингизга тўғри келади” дея, ортга йўл йўқлигини сабаб қилиб, уларнинг фикрларини ўзгартиради.
 
Тегишли ходимлар томонидан ўтказилган тадбирда 18  ёшдан 30 ёшгача бўлган оилали ва турмуш қурмаган 5 нафар аёл “Тошкент” халқаро аэропортида тўхтатиб қолиниб, уларни жўнатмоқчи бўлган икки аёл қўлга олиниб, уларнинг фахш режаси амалга ошмаган.
 
Ҳозирги кунда ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Фоҳиша Туркия Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар