Сулаймонийнинг қасосини олиш учун 13 сценарий тайёрланди

Олам

image

Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг махсус бўлинмаси “Ал-Қудс” раҳбари генерал Қосим Сулаймонийнинг қотилларидан қасос олмоқчи. Мамлакат олий миллий хавфсизлик кенгаши Сулаймонийнинг интиқомини олишнинг 13 сценарийсини тақдим этди. Бу ҳақда Хавфсизлик кенгаши котиби Али Шамхоний маълум қилди. 

“Ҳозирги кунга қадар Хавфсизлик Кенгаши қасос олиш учун 13 та усулни тақдим этди”,  дейди у.  

Шамхонийнинг қайд этишича, “13 усулдан энг оддийси ҳам АҚШ учун тарихий даҳшатга айланиши мумкин” 

Унинг сўзларига кўра, “америкаликлар Эроннинг жавоби қаршисида ожиз қолишларини биладилар”.  

“Бордию АҚШ кучлари минтақани мустақил равишда тарк этишни истамаса, биз уларни бунга мажбур қиламиз”, деди Хавфсизлик Кенгаши котиби. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 3 январга ўтар кечаси Бағдодда Эроннинг ташқи сиёсатидаги муҳим фигура, Яқин Шарқдаги шиа гуруҳларини йўллантириб, 20 йилдан буён Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг махсус бўлинмаси “Ал-Қудс”ни бошқарган генерал Қосим Сулаймоний АҚШ ҳаво зарбаси оқибатида ҳалок бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қосим Сулаймоний

Баҳолаганлар

407

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг