Молдовада сиёсий инқироз ўз ечимини топди

Олам

image

Молдовада юзага келган сиёсий инқироз ўз ечимини топди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Игорь Додон маълум қилди.

Президентнинг сўзларига кўра, Конституциявий суднинг парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан аввал сайлов ўтказиш тўғрисидаги қарорини бекор қилиши сиёсий инқирозни бартараф этишга имкон берган.

Бугун,15 июнь куни Конституциявий суд йиғилишда парламентни тарқатиб юбориш ва 6 сентябрь куни муддатидан аввал сайлов ўтказиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди. КС қарори ўз навбатида Молдовада шакллантирилган Майя Сенду раҳбарлигидаги ҳукуматнинг қонунийлигини шубҳа остида қолдирганди.

“Конституциявий суднинг жорий йил 7-9 июндаги қарорини кўриб чиқиб, бекор қилганини мамнуният билан қарши оламан. Молдова Республикасида сиёсий ва институционал инқироз келиб чиқишига сабаб бўлган барча шубҳали изоҳлар бекор қилинди. Сиёсий ва конституционал инқироз бартараф этилди”, деган Додон Facebook`даги саҳифасида.

Маълумот учун, Молдовада июнь ойи бошида сиёсий вазият кескинлашиб кетди. Социалистик партия ва Acum (“Ҳозир”) блоки муросага келиб, уч ой кутилган янги ҳукумат шакллантирилди. Бироқ, КС бу қарорларни ноқонуний деб эълон қилди. Бунга жавобан парламент аввалги ҳукмрон Молдова Демократик партиясини судлар орқали ҳокимиятни узурпация қилишда айблади.

КС Президент Игорь Додон ваколатини вақтинча вице-президент Павел Филипга ўтказиш тўғрисида қарор чиқарди. Бундан мақсад у парламентни тарқатиш ва 6 сентябрь куни янги сайловларни ўтказиш тўғрисида қарорни имзолаши керак эди. Аммо кеча, 14 июнь куни МДП Филип ҳукумати ўз хоҳиши билан истеъфо беришини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Молдова Игорь Додон сиёсий инқироз

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг