...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбек киноси ва театр санъати оғир жудоликка учради


10:26, 26.06.2018 Шоу-бизнес
 17 053

“Qalampir.uz” таҳририяти номидан Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шариповнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдарлик билдирамиз.

Ўзбекистон маданияти ва санъати оғир жудоликка юз тутди. Бугун, 26 июнь куни Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов 80 ёшида оламдан кўз юмди. 

1937 йилда Тошкентда таваллуд топган Ҳусан Шарипов роппа-роса бир ойдан сўнг 81 ёшни қаршиларди.

1963 йилда  у А.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик институтининг актёрлик факультетини тугатган. 

Ҳусан Шарипов 1959-1991 йилларда Муқимий номидаги Ўзбек Давлат мусиқали драма театрида актёр бўлиб ишлайди. Асосий ишдан ажралмаган ҳолда 1980-1985 йилларда Тошкент  театр ва расомлик санъати институтида педододлик қилади. 1985-1988 йилларда Муқимий театри директори, 1990-1995 йилларда Ўзбекситон телерадиокомпаниясида, 1995 йилдан Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмасида фаолият юритади. 

Актёр Муқимий номидаги Ўзбек Давлат мусиқали драма театридаги ўттиз йиллик фаолияти давомида элликка яқин турли ҳарактердаги ранг-баранг образлар яратди. “Муқимий" спектаклидаги Асатулло, “Ҳотинимнинг эри” камедиясидаги Пўлат, “Ўжарлар”даги Тоживой”, “Жон қизлар” даги Ҳазан, “Ҳонума хонум” даги  Акоп, “Лақма” мусиқали драмасидаги Ҳусниддин, “Ака - ука совичилар” Абдулла каби образлар Ҳусан Шарипов ижодининг маҳсулидир. 

Ҳусан Шарипов 80-йиллардан бошлаб “Ўзбекфилъм”киностудиясида суратга олинган бадий фильмларда асосий ролларни ижро этиб, кинотомошабинлар олқишига сазовор бўлди. “Суюнчи”даги Шермат, “Майсаранинг иши”да ҳожи Аълам, “Водийллик келин”даги Ҳусан ака, “Марҳумнинг ҳурмати”даги Афтобаза директори , “Келинлар қўзғолони” даги Ҳусан, “Бувимни қайтаринг” даги Илҳом ва бошқа комик образлар актёр ижодида муҳим ўрин тутади. 1968 йилдан бери Ўзбекистон телевидениеси орқали намойиш этилган телеминиатюралар театрининг иштирокчиларидан бири бўлган. 

“Qalampir.uz” таҳририяти номидан Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шариповнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдарлик билдирамиз.

Теглар:Ҳусан Шарипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!