... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбек футболининг келажаги борми?


22:42, 31.08.2017 Спорт
 5 134

...жиддий рақиблар у ёқда турсин, Сурияга ҳам мағлуб бўлдик. Ўзбекистоннинг футболга қизиқадиган 90 фоиз аҳолиси ижтимоий тармоқларда #BabayanOut хештэги остида хабарларни тўлдириб ташлашди!

ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 9-туридан ўрин олган Хитой–Ўзбекистон учрашуви мезбонларнинг кичик (1:0) ҳисобдаги ғалабаси билан якунлангани ҳақида хабар бергандик.
 
Энди навбат терма жамоа атрофида шу кунгача бўлган жараёнлар ҳақида фикр юритишга етиб келди, деб хулоса қилиш мумкин.
 
Мағлубият шунчаки содир бўлмайди, яъни такрорий хатоларни бартараф этиш устига яна хатога йўл қўйиш — бу ақлсизликнинг ўзгинаси!
 
Ҳар қандай холатда ҳам натижага бош мураббий жавоб бериши футболнинг асосий қонунларидан бири. Хаттоки илк ўйинида мағлуб бўлиб, истеъфога чиққан тажрибали устозлар ҳам топилади.
 
Шунингдек, бунинг акси, биргина ғалабадан кейин ҳам бўшаган мураббий ҳам тарихда учради. Буни Англия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Сэм Эллардайс мисолида кўришимиз мумкин.
 
Спорт, айниқса футбол мусобақалари — мухлислар эътирофи билан эътиборда! Мухлисларнинг футболчиларга ҳам, мураббийларга ҳам ташаккури, ўз сўзи, муносабати ва иддаолари бор... Хўш, олқишлаганда, ўйингоҳларга йиғилганда меҳрга сазовор бўлган жамоа ва мураббийлар — танқид остига олинганда ўзларига танқидий баҳо беришга, маълум кескин чораларни кўришга ожизми?
 
Сўнгги саралаш босқичидаги 5 та мағлубиятнинг ўзи ҳам мураббийни ишдан бўшатиш учун камдек туюлмоқдами?
 
Самвел Бабаяннинг Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланганида унинг “Пахтакор” жамоасидаги натижалари инобатга олинганди. Тўғри, ўша мавсумларда унинг қўл остидаги “Пахтакор” анча яхши, сифатли ўйин кўрсатган. Бундай жиҳатлар эса миллий термадан Миржалол Қосимовнинг истефоси ва Бабаяннинг ўрнига иш бошлашига замин яратди.
 
Келинг, Миржалол Қосимовнинг миллий терма жамоага устоз бўлган вақтларини бир эсласак... Эрон сўнгги сонияларда Ҳалатборийнинг голи эвазига Тошкентдан 3 очко билан қайтди. Ўша туннинг ўзида ЎФФ расмий сайти Миржалол Қосимовнинг термага устоз бўлгани ҳақида маълумотни тарқатди.
 
Терманинг навбатдаги ўйини эса 5 кундан кейин Ливан термасига қарши ўтказиларди. Манаман деган футболнинг даҳоси ҳам янги жамоасига 5 кунда ўзининг фалсафасини киргиза олмаслигини ҳамма билади. Оқибатда роппа роса 5 кундан кейин Ливан билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйналди.
 
Кейинчалик қолган ўйинларда терма жамоа Қосимов қўл остида ишончли ўйинларни ўтказганини барча тан олади. Бироқ бир жиҳат борки, Жаҳон чемпионатига чиқишимиз керак эди. Афсуски, юклатилган вазифани Миржалол Қўшоқович ҳам уддалай олмади...
 
Шимолий Корея термаси билан ўтказилган ўйин (4:2) дан кейин Миржалол Қосимов ўз истагига кўра истеъфо берди.
 
Самвел Бабаян — терманинг янги устози. Унинг вазифаси — 3-саралаш босқичидаги барча ўйинларда ғалаба қозониш эди. Вазифа уддаланди. Ўша вақтларда оддий мухлислар Самвел Бабаянни фаришта ёки футбол даҳосига айлантиргани бор гап.
 
Аммо ўзбек футболи мутахассислари ҳали хулосага эрталиги, Бабаян ва унинг термасига бериладиган баҳони 4-саралаш босқичида бериш кераклигини таъкидлашди. Тўппа тўғри, содда рақибларни ютиб олишни терма жамоа бош мураббийсиз ҳам уддалай оларди. Олдинда Осиё гигантлари бизни кутиб турганлиги — кўнглимизга озгина ғулғула солди...
 
Натижаларни қайтариб ўтириш шарт эмас. Кетма-кет мағлубиятлардан кейин ЎФФ биносида Самвел Бабаяннинг истеъфоси масаласи бўйича навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди. Унга олдиндаги 2 ўйинда имконият беришди. Ваҳоланки, мана шундаёқ уни истеъфога чиқаришнинг айни вақти эди. Ундан ташқари Бабаянни олиб қолишга ҳеч қандай асос ҳам топилмади. Имконият берилди, бас. Кутинглар...
 
Бабаян қўл остидаги терма жамоанинг ўйин услуби, ҳужумкорлиги борасида мақтана олмайди. Жиддий рақиблар у ёқда турсин, Сурияга ҳам мағлуб бўлдик. Ўзбекистоннинг футболга қизиқадиган 90 фоиз аҳолиси ижтимоий тармоқларда #BabayanOut хештэги остида хабарларни тўлдириб ташлашди.
 
Бироқ...
 
Бабаян футболни хоҳласа ўнгга, хоҳласа чапга буриб, хоҳласа ерга ташлаб юборади. Яхшики, Хитойга ютқазган вақтимизда эронликлар Жанубий Корея билан 0:0 ҳисобидаги дурангни қайд этди.
 
Сурия эса Қатарни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, 3-ўринни биздан тортиб олди. Хайрулла Ҳамидов айтганидек, умидлар сўнмагай! Биз фақат умид учқунларини ушлаб юраверамиз.
 
Бизда футбол транзисторлари ишдан чиққан. Биздаги футболимиз соати миллари орқага қараб айланмоқда. Поездимиз ортга юрмоқда.
 
Бундай ташланаётган қадамлар билан футболимизни олдинга силжита олмаймиз. Яна ўша факт, кейинги ўйинга 5 кун вақт қолди. Самвелни эса истеъфога чиқаришга энди жуда кеч...
 
Барчаси қандай якун топади? Буни кейинга ўйин натижасига қараб баҳолаймиз. Ҳа, кейинги ўйин, ва яна Эрон терма жамоасига мухлислик қиламиз. Тақдиримиз ўз қўлимизда эмас. Қачонки, мана шу ёмон одатдан қутула олсак, барчаси кўнгилдагидек бўлиши мумкин.
                  
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея ўз майдонида Эрон билан дуранг ўйнади (0:0). Сурия терма жамоаси эса Қатарни 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди.
 
Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги баҳсда Жанубий Кореяни мағлуб этган тақдирда ҳам Сурия термаси Эрон устидан ғалаба қозонадиган бўлса, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига йўл олади.
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси 5 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради. Учрашув чипталарини “Бунёдкор” стадиони кассаларидан харид қилишингиз мумкин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Хитой Ўзбекистон Жанубий Корея Самвел Бабаян 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

quanish
19:39 02.09.2017

В.Абрамова на пост главного тренера уберите этого физрука бабаяна. Вспомните Кубок Азий 2011 какая команда была у Абрамова. Скорость, уверенность, креативность самое главное ГООЛЫ еще какие красивые Гол А.Ахмедова, У. Баккоева. Абрамов справиться с поставленной задачей выход на ЧМ 2018



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!