...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбек футболининг энг ашаддий мухлиси 83 ёшида вафот этди


11:35, 11.04.2018 Спорт
 3 005

Муҳаммад Али ота Ўзбекистон Жанубий Корея билан дуранг ўйнаган кун кўзига ёш олганди.

Ўзбекистон терма жамоаси ва “Бунёдкор” клубининг ашаддий мухлисларидан бири Муҳаммад Али Турдиалиев кеча, 10 апрель куни оламдан ўтди.
 
Муҳаммад Али ота 2017 йил 5 сентябрь куни Ўзбекистон – Жанубий Корея учрашуви бўлиб ўтган санада 83 ёшни қаршилаганди.


 
Ўша куни Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея билан Россиядаги жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятини йўққа чиқарганди.
 
Отахон туғилган куни бўлишига қарамай, жаҳон чемпионатига бориш умиди пучга чиққанидан сўнг кўзига ёш олганди.


 
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Муҳаммад Али Турдиалиевнинг яқинлари ва оила аъзоларига таъзия билдирамиз.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Муҳаммад Али Турдиалиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!