Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги жанги санаси маълум, рақиб эса...

Спорт

image

Рио Олимпиадаси чемпионлигини қўлга киритгач, профессионал боксга ўтиб ўз фаолиятини олиб бораётган ўзбекистонлик Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жангини қачон ўтказишини эълон қилди. Унга кўра, Ғоибназаров 11 май куни саккизинчи бор профессионал рингга кўтарилади. Бу ҳақида Миллий Олимпия Қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.

“Бўлажак жангнинг санаси ва қаерда ўтказилиши аниқ бўлди. Ростини айтсам, рақиб ҳам маълум. Бироқ унинг кимлигини ҳозир эълон қилмоқчи эмасман. Негаки жанггача ҳали вақт бор ва барчаси ўзгариб кетиши мумкин. Айни пайтда жамоам билан жангга қизғин тайёрланяпмиз. Рақиб исм-шарифини бир ҳафта ичида эълон қиламан”, – деб айтиб ўтган Фазлиддин Ғоибназаров.

Эслатиб ўтамиз, боксчи шу пайтгача профессионал боксда етти бор жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган ва 4 та жангни нокаут эвазига қўлга киритган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фазлиддин Ғоибназаров профессионал бокс

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг