Болливуд юлдузи Ирфон Хон вафот этди

Маданият-санъат

image

“Сартарош Биллу” фильми орқали ўзбек томошабинига яхши таниш бўлган ҳинд актёри Ирфон Хон бугун, 29 апрель куни 53 ёшида вафот этди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар бермоқда. Ўз навбатида, ушбу хабарни Болливуднинг қатор юлдузлари, жумладан, Салмон Хон ҳам ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида эълон қилган.

Канал берган хабарга кўра, 1967 йилда Жайпур шаҳрида туғилган Ирфон Хон Мумбайдаги хусусий клиникада вафот этган. Актёр 2018 йилдан бери саратон касаллиги билан курашаётган эди.

Хон Болливудда жуда кўп фильмларда роль ижро этган Шунингдек, Ғарб режиссёрларидан тез-тез таклифлар оладиган ҳинд актёрларидан бири ҳисобланган.

Ирфон Хонни машҳур қилган илк фильм “Салом, Бомбей (1998) бўлади. У иштирокидаги энг машҳур фильмлар сирасига “Жангчи” (2001), “Харобадан чиққан миллионер”, “Нью-Йорк, сени яхши кўраман” (2008), “Пи ҳаёти” (2012), “Янги ўргимчак одам” (2012), “Юра даври ҳаёти” (2015), “Инферно” (2016) ва бошқалар киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Болливуд Ирфон Хон

Баҳолаганлар

795

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар