Расмий сайтлар орқали монополист корхоналарнинг фаолияти назорат қилинади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги Фармони билан монопол корхоналар ва хўжалик юритувчи субъектлар маҳсулотлари нархини белгиланишнинг шаффофлигини таъминлаш белгилан эди.

Ушбу топшириқлар ижросини юзасидан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан қўшма қарор қабул қилиниб, унда Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда табиий монополия субъектларининг интернетдаги расмий веб-сайтларида ўз фаолияти тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш тўғрисидаги тартиб ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур Тартиб монопол корхоналар ва хўжалик юритувчи субъектлар маҳсулотлари нархини белгиланишнинг шаффофлигини таъминлаш, товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар ва табиий монополия субъектлар томонидан ишлаб чиқиладиган товар (иш, хизмат)лар таннарх ва нархлар шаклланиши мониторинг қилиш имкониятини яратади.

Шу билан бирга, мазкур соҳаларга хорижий ва хусусий инвесторларни жалб қилиш ва соҳада рақобат муҳитини ривожлантириш имкониятларини шунингдек, истеъмолчилар учун ўз вақтида сифатли маълумотлар базасидан фойдаланиш  имкониятларини яратилади.    


Мақола муаллифи

Теглар

Монополия

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг