... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Ойлик йўл чипталари энди метрода ҳам амал қилади


13:13, 29.09.2016 Жамият
 7 387

Бир неча йил аввал, ойлик йўл чипталаридан метро транспорти олиб ташланган эди.

Бундан бир неча йил илгари жамоат транспортларида ҳаракатланиш учун чиқариладиган ойлик йўл чипталари Тошкент метрополитенида амал қилиши тўхтатилган эди. Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб ойлик йўл чипталари метро учун ҳам амал қилади. Бу ҳақда  “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик компанияси хабар қилди.
 
Ушбу қарор “аҳолининг кундалик транспорт харажатларини иқтисод қилиш, сифатли хизмат кўрсатиш, ер усти ва ер ости жамоат транспортларини узвий боғлаш мақсадида” қабул қилинган.
Амалда бўлган ойлик йўл чипталари:

- N (нафақадагилар ва ногиронлар учун – автобус, 60 минг сўм),
 - T (талабалар учун – автобус, 60 минг сўм),
 - O' (ўқувчилар учун – автобус, 60 минг сўм),
 - АВ (умумий аҳоли учун – автобус, 120 минг сўм)
Серияларига қўшимча равишда автобуслар ва метрода фойдаланиш учун:

- NM (нафақадагилар ва ногиронлар учун – автобус ва метро), 83 минг сўм),
 - TM (талабалар учун – автобус ва метро, 83 минг сўм),
 - O’M (ўқувчилар учун – автобус ва метро, 83 минг сўм),
 - AVM (умумий аҳоли учун – автобус ва метро, 166 мнг сўм) ойлик йўл чипталари жорий этилади.
Янги турдаги ойлик йўл чипталари бугун, 29 сентябрь куни сотувга чиқарилди.
Зуҳра Одилова

Теглар:Метро Тошкент метрополитени Ойлик йўл чиптаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар