... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ойбек ва Нигоранинг “Хоҳламайман” қўшиғи ўғирланган...ми? Янгисичи?


19:06, 07.08.2017 Премьера
 5 132

Бугун Ойбек ва Нигора томонидан сайтимиз орқали тақдим этилаётган янги таронанинг номи “Фақат сен” деб аталган.

“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора сўнгги пайтларда ижодда анча илдам қадамлар билан боришмоқда. Хонандаларнинг “Хоҳламайман” номли қўшиғи мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди. Бироқ бу қўшиқнинг омади келишини “плагиат” билан боғлаётганлар ҳам йўқ эмас. Мақтовларга қарши билидирилаётган фикрларга қараганда, қўшиқ хориж шоу-бизнесида яратилган ашулаларга ўхшайди. Аммо ҳозиргача унинг “эгизаги” топилганича йўқ. Қўшиқнинг “плагиат” эмаслигини иддао қилаётган Ойбек Алимов эса навбатдаги қўшиғи мусиқасини бастакор ва шоира, хонанжа Шаҳнозга ишониб топширди. 
 
Бугун Ойбек ва Нигора томонидан сайтимиз орқали тақдим этилаётган янги таронанинг номи “Фақат сен” деб аталган. Унинг сўзи Ойбек Алимовга тегишли.
 
Мазкур қўшиққа режиссёрлар Иззат Лутфуллаев ва Сарвар Каримов томонидан клип суратга олинди. Клипда бош ролни актриса Зиёда Худойқулова ижро этди. Сўнгги вақтларда санъат оламидан узоқлашиб, кино ва сериалларга бўлаётган таклифларни рад этаётган Зиёда Худойқулованинг айнан Ойбек ва Нигоранинг клипида суратга тушиши таажжубли. Актриса бундан олдинроқ, Умидахон, Улуғбек Раҳматуллаев ва Шаҳзода ижросидаги дуэт қўшиқларга ишланган видеоклипда суратга тушдию сўнг кўриниш бермади. Томошабинлар уни Шаҳзоданинг “Шунчаки” клипи ҳамда “Тубанлик”, “Кузда гуллаган дарахт” фильмларидаги роллари орқали яхши танишади. 
 
“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора ижросидаги “Фақат сен” номли қўшиқни сайтимиз орқали тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз. 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!