... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ойбек ва Нигорадан янги қўшиқ премьераси


18:18, 16.02.2017 Премьера
 2 881

Хонандалар бу гал ҳам сокин таронага мурожаат қилишди. Навбатдаги қўшиқ “Оҳим” деб номланади.

“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигоранинг шўх қўшиқларига қараганда сокин тароналари мухлислар орасида кўпроқ оммалашади. Бунга мисол тариқасида “Омон-омон”, “Хавотирдаман” қўшиқларини келтириш мумкин. Сўнгги йилларда яратилган мазкур икки тарона Ойбек ва Нигоранинг ўз мавқеини бир маромда ушлаб туришига анчагина ҳисса қўшди.
 
Хонандалар бу гал ҳам сокин таронага мурожаат қилишди. Навбатдаги қўшиқ “Оҳим” деб номланади. Мазкур қўшиқ мусиқа Жавлон Асатуллаевга, шеъри эса Рустамбек Худойбергановга тегишли. Қўшиққа мусиқий сайқални  Рустам Тўлашев берган.
 
“Оҳим” деб номланган мазкур қўшиқни сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.
 
Айни вақтда фарзанд тарбияси билан банд бўлган Ойбек ва Нигора 1 март санасида яна янги қўшиқни мухлислар эътиборига ҳавола этишни режалаштиришмоқда. 
 

Теглар:Ойбек ва Нигора 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!