... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ойбек ва Нигорадан янги қўшиқ премьераси


18:18, 18.04.2016 Премьера
 6 332

Қўшиқни сайтимиз орқали тинглашингиз мумкин.

“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора турмуш қуришдию ижодни ҳам бир четга суриб қўйишган эди. Ва ниҳоят хонандалар тўйдан кейинги илк қўшиқларини мухлисларига тақдим этишмоқда.

Бугун, 18 апрель куни кўплаб радиолар ва сайтимиз орқали тақдим этилаётган “Оппоғой” деб номланган қўшиқ аслида 2015 йилнинг октябрь ойида тайёр бўлган эди. Бироқ тўй ҳаракатлари билан бўлган икки ёш қўшиқни мухлисларига тақдим этишга унчалик шошишмади. Мазкур қўшиқнинг мусиқаси ва сўзи Ойбекнинг ўзига тегишли. Аранжировка муаллифи эса Ойбек ва Нигоранинг доимий ҳамкори Шерзод Мардиев. Қўшиққа Санжар Хожиев билан ҳамкорликда клип суратга олиш режалаштирилмоқда.

Маълумотларга қараганда, хонандалар май ойида яна 3 та янги қўшиқни тақдим этишни режалаштиришмоқда.

Қўшиқ сайтимиз орқали тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз. 

Теглар:Ойбек ва Нигора Премьера 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!