...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оҳангарондаги мудҳиш ЙТҲда тўрт киши ҳалок бўлди


15:50, 06.12.2018 Жамият
 3 926

ЙТҲ тумандан ўтувчи А-373 М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлида содир бўлган.

Кеча, 5 декабрь куни соат тахминан 18:25 да Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидаги магистралда йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
 
ФВВ маълумотига кўра, ЙТҲ тумандан ўтувчи А-373 М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 214 км.да содир бўлган. “Тошкент-Водий” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган Nexia русумли автомобиль йўл четида турган, таъмирлаш ишлари олиб бораётган Iveсo русумли автокраннинг орқа қисмига урилган.
 
ЙТҲ натижасида, 4 нафар фуқаро вафот этган, 1 нафар фуқаро энгил тан жарохати олиб, Ангрен шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ЙТҲ Оҳангарон тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар