... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўттиз йилдан буён давом этаётган “бош оғриқ” ҳал этиладими?


20:13, 07.11.2017 Олам
 10 212

Тинчликсевар халқларнинг эркига дахл қилманг! Ўз келажаги учун тинмай меҳнат қилаётган халқни чалғитманг...

1988 йилнинг ноябрь ойида Оразбайжон ва Арманистон муносабатларида қийинчиликлар юзага келган давр ҳисобланади. Бу пайтда содир бўлган тушунмовчиликларда озарбайжонликлар Арманистон ҳудудидан қувилган...
 
1988 йилда бошланган “қўшилиш” тўғрисидаги правокацион чақириқларидан сўнг Арманистоннинг озар миллатига мансуб аҳолиси ҳаётида маълум маънодаги “этник тозалаш” ҳаракатлари юз берди. Бу ҳақда Озарбайжон Фанлар академияси етакчи илмий ходими, тарих бўйича фалсафа доктори, Илгар Нифталиевнинг мақоласида айрим маълумотлар батафсил келтирилган.
 
Озарбайжоннинг айрим манбаларидаги маълумотларига кўра, 1988 йилнинг 27–29 ноябрь кунлари 100 га яқин озарбайжонликлар мазкур этник можаролар қурбони бўлишган.
 
Ўша машъум йилнинг 1–2 декабрь кунлари Массис туманидан 3800 киши, Спитак туманидан 400, Араратдан 450, Калининдан 150, Кировакандан 482 киши, Степанаван туманидан 614 киши қочган. 3 декабрь куни қочоқлар сони 78 минг кишидан ошгани айтилмоқда.
 
Эътибор беринг, 1988 йил... Бу дунёда ўз ҳукмини ўтказишга уринаётган Советлар давлатининг "мустаҳкам пойдеворига дарз кетган" йиллар, Совет Иттифоқи деб аталмиш улкан мамлакат ич-ичидан емирилаётгани аён бўлиб, очиқ-ошкор бўлиб бошлаган йиллар...
 
Советлар давлатининг бир-бирига чоқ қазишга тайёр “қизил раҳбарлари” иттифоқдош республикалар ўз озодлиги ҳақида “сўз очиб” қолмасликлари, ўз мустақиллиги учун ҳаракатларни авж олдириб юбормасликлари учун ўйлаб топилган бу можароларда ҳозирда тенг қўшничилик шартларида дўстона ҳамкорлик қилиб келаётган халқнинг айби йўқ эди.
 
Бугунги кунда қарийб 30 йиллик можарони “чуқалаш”, бу орқали ўз манфаатларини амалга ошириш пайида бўлган “қора кучлар”га қарата: “Тинчликсевар халқларнинг эркига дахл қилманг! Ўз келажаги учун тинмай меҳнат қилаётган халқни чалғитманг” деб айтгинг келади.
 
Ҳеч ким ўзига, оиласига, фарзандининг келажагига, яъни халқига ва Ватанига нотинчликни раво кўрмайди. Кўрмасин ҳам! 
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Озарбайжон Арманистон Этник можаролар Тинчлик Эркинлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!