“Ипотека банк” ходимида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Кеча, 24 май куни Республика "Ипотека банк" бош бошқармаси ходимида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Касалликка чалинган фуқаро яқин 20 кун ичида ўзи ва оила аъзолари меҳмонга бормаган, қўни-қўшниларникига ҳам чиқмаган. Унинг яшаш манзили бўйича мулоқотда бўлган барча оила аъзолари белгиланган тартибда карантинга олинди.

Бемор билан  мулоқотда бўлган ҳамкасблари ҳам белгиланган тартибда 14 кунлик карантин назоратига олинган. Қолган ходимлар эса яшаш манзиллари бўйича тиббий назоратга олинди.

Барча мулоқотда бўлганлардан лаборатор таҳлил учун намуналар олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

624

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг