АҚШ давлат қарзи янги рекорд ўрнатди

Олам

image

АҚШ давлат қарзи 23 трлн долларга етиб, янги рекорд кўрсаткични қайд этди. Америка Молия вазирлиги тарқатган ҳисобот шундан дарак бермоқда.

Ҳужжатда келтирилган рақам 31 октябрь ҳолатидаги АҚШ давлат қарзи миқдорини кўрсатади.

Халқаро валюта жамғармаси маълумотига кўра, АҚШ давлат қарзи 2017 йилдаги ялпи ички мсулотнинг 108 фоизидан 2023 йилга бориб ЯИМнинг 117 фоизига тенг бўлади.

АҚШнинг амалдаги қарз билан боғлиқ муаммолари 2007-2008 йилдаги молиявий инқироздан қолган мерос ҳисобланади. Ўшандан бери АҚШ давлат қарзи бир неча марта кўпайди. Мазкур масала юзасидан доим демократлар ва республикачилар ўртасида сиёсий можаро келиб чиқади.

Барак Обаманинг 8 йиллик президентлигида АҚШ давлат қарзи 9 трлн доллардан кўпроқ ўсди ва деярли 20 трлн долларга етди. Америкалик иқтисодчилар 2026 йилга бориб ушбу рақам 30 трлн долларга етишини тахмин қиляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ қарз

Баҳолаганлар

176

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг