... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

ОТМга кимлар имтиҳонсиз кириши Вазирлар Маҳкамаси қарорида маълум қилинди


20:04, 08.11.2017 Жамият
 7 412

Олимпиада, танлов ёки мусобақалар ғолиблари ўзи иштирок этган олимпиада фани, танлов шарти ёки спорт тури бўйича қатъий мос келувчи мутахассисликни танлаши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 7 ноябрдаги қарорига асосан академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолибларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритилди.
 
Унга кўра, Халқаро танлов ва спорт бўйича мусобақа ғолибларини рағбатлантириш тартиби ўзгартирилди.
 
Миллий спорт  тури бўлган Кураш спорти ғолиблари, шунингдек, олимпия ўйинлари туркумига кирувчи шахмат ва шашка мусобақалари ғолибларига ҳам ОТМларга кириш бўйича имтиёзлар тақдим этилади. Улар пул мукофотларини ҳам қўлга киритадилар.
 
ОТМларга қабул қилиш учун имтиёзлар эндиликда халқаро миқёсдаги индивидуал ёки жамоавий танловлар ва мусобақаларнинг 1–3-ўринларини қўлга киритганлар учун тақдим этилади. Аввалги тартибга кўра, 1–5-ўринлар эгалари бундай имтиёзга эга эди.
 
Аввалгидек, жамоавий тарздаги танлов, мусобақаларда иштирок этган гуруҳнинг 3 номзоди ОТМга имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин.
 
Муҳим жиҳати шуки, олимпиада, танлов ёки мусобақалар ғолиблари ўзи иштирок этган олимпиада фани, танлов шарти ёки спорт тури бўйича қатъий мос келувчи мутахассисликни танлаши лозим.
 
Мазкур ҳужжат 7 ноябрдан кучга кирди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Танлов ғолиблари Имтиёзлар Низом 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар