Жаҳон мамлакатлари Эронга ёрдам кўрсатишга қарор қилди

Олам

image

Буюк Британия, Германия ва Франция коронавирусга қарши курашишга ёрдам тариқасида 5 миллион евро миқдорида Эронга ёрдам кўрсатди. Бу ҳақида Бирлашган Қироллик маъмурияти томонидан эълон қилинган маълумотда айтиб ўтилган.

"Франция, Германия ва Буюк Британия Эронда COVID-19 билан касалланган ҳар бир кишига ўзининг ҳамдардлигини билдиради. Биз вируснинг Эронга тарқалишининг олдини олиш учун моддий ва молиявий ёрдам таклиф этамиз", дейилади уч томонлама баёнотда.

"Зарур маҳсулотлар 2 март куни шошилинч равишда етказиб берилади. Улар ўз ичига лаборатория таҳлиллари учун ускуналар, шунингдек, бошқа ҳимоя костьюмлари ва қўлқопларини ўз ичига олади", дейилади баёнотда.

Лондон, Париж ва Берлин Теҳронга "Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва БМТнинг бошқа агентликлари орқали 5 миллион евро миқдорида шошилинч қўшимча молиявий ёрдам" беришга ваъда берди. Шу билан бирга, учта мамлакат " COVID-19’нинг тарқалишига қарши кураш бўйича глобал саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга ваъда берди.

Сўнгги маълумотларга кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 89 840 нафарга етди. Ушбу касалликдан 3061 киши вафот этди. 45 390 бемор шифо топган.

Коронавирус энг кўп тарқалган давлатлар: Хитой (80026 бемор – 2912 нафар вафот этган), Жанубий Корея (4335 – 26), Италия (1696 – 34), Эрон (1501 – 66), Япония (256 – 6).


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Буюк Британия

Баҳолаганлар

195

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг