Қозоғистонда яна 2 кишида коронавирус аниқланди

Олам

image

Аввалроқ, Қозоғистонда 4 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 14 март куни қўшни республикада яна 2 кишига COVID-19 ташхиси қўйилди. Улар Олма-ота ва Нур-Султонда аниқланди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.

Олма-отадаги бемор 1958 йилда туғилган эркак 10 март куни Москвадан келган. Нур-Султондаги бемор яқинда Польшадан келган аёл. Шу тариқа Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 6 кишига етди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ҳукумати коронавирусга қарши махсус чораларни қўллай бошлаган. 

Янги коронавирус

Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.

ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли уни эпидемия эмас, пандемия деб эълон қилди. Бу вирус бир эмас, бир нечта давлатларни тўлақонли қамраб олганда эълон қилинадиган ҳолат ҳисобланади. ЖССТ янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди. Вирус бугунгача 145 давлатга кириб борди. 

Коронавирус бугунгача қурбонлар сони бўйича 2002 йилдаги атипик пневмония (SARS) ва 2012 йилдан бери Яқин Шарқ респиратор синдромини (MERS-CoV) ортда қолдирди. SARS`дан 8096 нафар одам касалланган, шулардан 774 нафари (ўлим даражаси 9,6 фоиз) ҳалок бўлган. MERS-CoV вирусидан 2494 нафар одам касалланиб, уларнинг 858 (ўлим даражаси 34,4 фоиз) нафари қурбон бўлган.

Айни вақтга қадар коронавирус билан хасталанганлар дунё миқёсида 145 810 кишини ташкил этмоқда 5 436 киши вирусдан вафот этди. Шунингдек, 72 531 киши ушбу хасталикдан фориғ бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон коронавирус

Баҳолаганлар

174

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг