Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасига янги раҳбарлар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига асосан Курбанов Абдужалил Тухтамуродович Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими маълумотига таяниб, Xalq so'zi хабар бермоқда.

Абдужалил Курбанов 1974 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. У 1996 йилда Самарқанд молия коллежини, 2008 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган.

Солиқ тизимидаги фаолиятини 1996 йилда Навоий вилояти Зарафшон шаҳар давлат солиқ инспекциясида бошлаган А.Курбанов, 23 йил давомида турли масъул ва раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Ҳозирги кунга қадар Давлат солиқ қўмитасида бошқарма бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.

Шу билан бирга, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб Инагамов Аловитдин Хуснитдинович тайинланди.

А.Инагамов 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2002 йилда Тошкент солиқ коллежини, 2009 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

2002 йилдан буён солиқ тизимидаги 17 йиллик меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳамда шу кунга қадар Бектемир тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Абдужалил Курбанов Инагамов Аловитдин

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар