ОТБ Ўзбекистонга 170 млн доллар қарз ажратади. Пулларнинг нимага сарфланиши аниқ

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Локомотивлар паркини локомотивларни сотиб олиш йўли билан янгилаш” инвестицион лойиҳасини реализация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қарор билан қуйидагилар маълумот учун қабул қилинади:

2019 йилда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Директорлар кенгаши Ўзбекистон Республикасига темир йўллар самарадорлигини ошириш бўйича “Локомотивлар паркини локомотивларни сотиб олиш йўли билан янгилаш” инвестицион лойиҳаси (бундан буён – лойиҳа) доирасида, унинг реализацияси учун, ОТБ нинг одатдаги ресурслари ҳисобидан 25 йил сўндириш муддати билан, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли давр ҳам, 170,0 млн. АҚШ доллари миқдорида қарз тақдим этишни маъқуллади.

лойиҳани реализация қилиш даври - 2019 - 2021 йй.;

Ўзбекистон Республикасига ОТБ қарзи Ўзбекистон Республикаси билан ОТБ ўртасидаги қарз келишувига асосан тақдим этилади;

Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани реализация қилишга қўшадиган ҳиссаси 56,14 млн.АҚШ доллари эквивалентини ташкил этади, шу жумладан 45,06 млн.АҚШ доллари солиқ ва божхона имтиёзлари кўринишида тақдим этишдан, шунингдек, 11,08 млн АҚШ доллари эквивалентидаги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ўз маблағларидан иборат;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 16 июлдаги ПҚ-3857-сонли қарорига мувофиқ,  харид қилинадиган товар (иш, хизмат)лар ва транспорт воситалари божхона тўловлари (божхона йиғимлари бундан мустасно), қўшилган қиймат солиғи, давлат мақсадли жамғармаларига йиғимлар тўлашдан, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмаган юридик шахслар, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмаган жисмоний шахслар, жисмоний шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод этилади;

Шунингдек, қуйидагилар белгилаб қўйилади:

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ қарздан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда лойиҳани реализация қилиш учун ижроия органи ва жавобгар ҳисобланади;

ОТБ қарзини сўндириш, шунингдек, фоизлар, комиссиялар ва бошқа сарфларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

Қуйидагилар тасдиқланади:

“Локомотивлар паркини локомотивларни сотиб олиш йўли билан янгилаш” инвестицион лойиҳасининг техник-иқтисодий асоси, асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан;

“Локомотивлар паркини локомотивларни сотиб олиш йўли билан янгилаш” инвестицион лойиҳасини реализация қилиш учун ОТБ қарзини ва у бўйича фоизларни тўлаш жадвали.

Қуйидаги ваколатлар берилади:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига – Ўзбекистон Республикаси номидан ОТБ билан қарз келишувини, шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан қайта кредитлаш келишувини имзолаш;

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчига – ОТБ билан лойиҳавий келишувни имзолаш.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси билан ОТБ ўртасидаги қарз келишуви бўйича ўрнатилган тартибда юридик хулоса берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

темир йўл Осиё тараққиёт банки

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made