Мирзиёев Бердимуҳамедов билан учрашди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига азо давлат раҳбарлари саммитида иштирок этиш учун Ашхободга етиб боргани ҳақида хабар берган эдик.

Шавкат Мирзиёев Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. 

Суҳбатда Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президентини Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига самарали раислик қилгани билан табриклаб, ташкилот саммити муваффақиятли ўтишини тилади.

Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликка доир долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон-Туркманистон

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг