Болаларни бир ёшдан боғчага қабул қилиш қачон бошланишига аниқлик киритилди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонун имзолагани, унга кўра, эндиликда МТТлар болаларни 1 ёшдан қабул қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Респуликаси Мактабгача таълим вазирлиги мактабагача таълим ташкилотлари 1 ёшли болаларни қачондан бошлаб қабул қилишига аниқлик киритди. 

“Мазкур меъёр хусусий МТТга тааллуқлидир. Ҳозирда уларга болаларни икки ёшдан қабул қилишга рухсат этилган бўлиб, қонун кучга кириши билан яъни 2020 йилнинг 16 июнидан хусусий МТТ болаларни бир ёшдан қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади”, дейди вазирлик матбуот хизмати раҳбари Дилафруз Икромова.

Маълумот ўрнида, қонуннинг 34-моддаси мактабгача таълим ташкилоти гуруҳларини тўлдиришга бағишланган бўлиб, унда МТТ қабул қилинадиган болаларнинг ёшига ҳам аниқлик киритиб кетилган. Хусусан:

•    илк ривожланиш гуруҳи (бир ёшдан уч ёшгача);
•    кичик гуруҳ (уч ёшдан тўрт ёшгача);
•    ўрта гуруҳ (тўрт ёшдан беш ёшгача);
•    катта гуруҳ (беш ёшдан олти ёшгача);
•    мактабга тайёрлов гуруҳи (олти ёшдан етти ёшгача) бўлиши белгиланган.

МТТ тўғрисидаги амалдаги Низомда давлат тасарруфидаги МТТга болаларни уч ёшдан қабул қилиш мумкинлиги белгиланган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Мактабгача таълим ташкилот

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар