Бабаян чет элда ишлай олмаганида Аҳмаджоновни айбламоқда

Интервью

image

Хабарингиз бор, айни пайтда “Локомотив” стадионининг мажлислар залида клубнинг янги мураббийи Самвел Бабаян иштирокида ОАВ учун Матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

QALAMPIR.UZ мухбирининг маълум қилишича, Матбуот анжуманида иштирок этаётган Самвел Бабаян Латвиянинг “Спартак” клубида ишлаб кета олмаганида уни футболдан четлатганларнинг айби борлигини айтиб ўтган.

“Латвиянинг “Спартак” клубида бош мураббий бўлиб ишлаётганимда нима бўлганини биласизми? УЕФА ҳар доим европалик мураббийларни ҳимоя қилади ва бошқа қитъа мураббийларидан уларни устун кўради. 

Латвияда ишлаб кетолмаганимга ЎФА томонидан дисквалификация қилинганим сабаб бўлди. Чунки у ерда  бошқа жойдан дисквалификация қилиниб келган мураббийнинг ишлашини хоҳлашмайди. Мен ишлаб турганимда “Спартак”ни ЕЧЛга олиб чиқишим мумкин эди. Аммо, ҳаммаси ортда қолди.

Мени дисквалификация қилган киши ҳозир ишдан кетди, у ҳақида нимадир демоқчи эмасман. Менинг ҳарактерим ҳозир у ҳақида нимадир дейишимга йўл бермайди. Эни бу воқеаларни қайта эслашни хоҳламайман. Яна бир бор айтаман бу энди тарихда қолди”, дея таъкидлади Ўзбекистон Миллий терма жамоаси собиқ мураббийи Самвел Бабаян.

Маълумот учун, Умид Аҳмаджонов ЎФА раҳбарлигида ишлаб юрган даврда Самвел Бабаян футболдан умрбод четлатилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Умид Аҳмаджонов Самвел Бабаян Локомотив

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг